Описание
Аёлни тушуниб бўладими? Аёл ҳиссиётини, унинг зиддиятли туйғуларини тўла англаш мумкинми? Файласуфлар бу саволга «йўқ» деб жавоб беради. Бинобарин, аёл дунёси – тилсимли дунё. Зоҳирий ҳаракатларини кузатиш орқалигина бу оламни қисман эгаллаш мумкин.
Ёзувчи Баҳодир Худойберганов «Аёл армони» романида ўша ғаройиб мавзуга қўл урган. Даставвал дугона тутинган аёлларнинг турмуш сўқмоқларидан қай тариқа илгарилаганини, орзу-истаклари, армону изтиробларини ёрқин тасвирлайдики, бу ҳол насримиз учун деярли янгиликдир.
Мазкур романда сиз ҳаётнинг унчалик кўзга ташланмайдиган қирралари талқинига рўбарў келасиз. Худди ана шу хусусият роман қадрини янада оширади ва сизни нотаниш тилсимотлар ифодасига ошно қилади.