Описание
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романи АҚШнинг нуфузли “Mazda Publishers” нашриёти томонидан инглиз тилида китоб ҳолида чоп етилиб, ҳам АҚШда, ҳам халқаро “Аmazon” интернет савдо майдончасида ўқувчилар еътиборига ҳавола қилинди. Китобга таржимон, Мичиган университети фан доктори (РНD) Кристофер Форт, Огаё университети доктори Морган Лю хамда муаллифнинг ўзи сўзбоши ёзган.