Availability: В наличии

Комил Синдаров: Қадр кечасидаги қотиллик

SKU: 632b1cdabba7

51 360 UZS

Тип: Книга
Материал Бумага
Автор книги: Комил Синдаров
ISBN: 978-9943-20-884-1
Год выпуска: 2022
Издательство: Янги Аср Авлоди
Целевая аудитория Взрослые
Язык Узбекский
Количество страниц: 288
Формат бумаги А5
Тип обложки: Твердая

Описание

Қадр-қиммат, ҳурмат, ўзаро меҳр-оқибат тушунчалари, аввало, ижтимоий соғлом муҳитда шаклланади. Бу муҳит соғлом бўлмас экан, қадр-қиммат топталади, одоб-ахлоқ меъёрларига путур етади, умуминсоний туйғулар завол топади.

Детектив ихлосмандларининг севимли ёзувчисига айланган Комил Синдаровнинг янги – «Қадр кечасидаги қотиллик» номли асари айни мулоҳазалар хусусида сўзлайди. Тўғри, асар мутолаасини бошлар экансиз, сирли қотиллик юз бергани, қотилларнинг изсиз ғойиб бўлгани, чигал вазиятлару кулминацион нуқталар ва кутилмаган ечим китобхон фикру ҳаёлини банд этади, асарни бир нафасда ўқиб чиқишига хизмат қилади. Аммо зукко китобхон мутолаа сўнгида асар нима сабабдан ёзилди ва қандай мақсадда ўқувчига етказилди, деган савол устида бироз бош қотиради.