Описание
Батаҳқиқ, мен сўраган масалаларингни ҳамда муриднинг шаъни ҳақидаги, унга Аллоҳ таоло томон сайрида нима манфаат беради-ю, нима зарар беради, у ишининг аввалида қандай бўлмоғи кераклиги ҳақидаги саволларингни фаҳмладим. Билки, ирода аҳли икки хил бўлади. Улардан баъзилари Аллоҳ таолонинг савобини кўзлаб, У Зотга ибодат қилиш учун сайр қилади. Унинг фарзларини адо этади ва ҳаром қилган нарсаларидан четда бўлади. Сўнгра ўз ихтиёри билан имкони борича турли яхшиликларни қилиб, дўзахдан нажот топишга орзуманд бўлади. Шу тариқа Аллоҳ таоло амал қилувчилар учун тайёрлаб қўйган савобларга эришишдан умидвор бўлади.